Хитой жануби-шарқида жойлашган Цзянси вилоятидаги ҳайвонот боғларидан бирида Чэнь исмли йигит катта панданинг қафасига кириб, у билан кураш тушди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Қайд этишларича, йигит икки дугонасини лол қолдириш мақсадида Мэй Линг лақабли панданинг жиғига тегмоқчи бўлиб бир ярим метрлик тўсиқ устидан ошиб ўтган.
Чэнь ухлаб ётган жониворни уйғотганидан сўнг, 120 килограммли панда унга ташланган ва у билан кураш туша бошлаган. Йигит бир неча дақиқадан сўнггина жониворнинг чангалидан чиқиб кета олган.
Хабар беришларича, йигитнинг шими йиртилган, лекин ўзига ҳеч нарса қилмаган. Курашдан сўнг Мэй Линг ҳам кўрикдан ўтказилган ва унга ҳам зарар етмагани аниқланган.
Ҳайвонот боғи ходимларининг қайд этишича, йигитнинг омади чопган, чунки пандалар йиртқич, гўштхўр жонивор ҳисобланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)