ИШИД гуруҳи жангарилари Мосулдан жануброқда жойлашган Ҳаммом ал-Алил аҳоли яшаш пунктидан 25 минг кишини шаҳарга олиб келиб, улардан тирик қалқон сифатида фойдаланишга уринди. Бу ҳақда БМТ инсон ҳуқуқлари бошқармаси вакили Равина Шамсадоний баёнот берди, деб хабар қилади «Интерфакс».
Айтилишича, 31 октябрь эрталабки соатларида жангарилар ўнлаб микроавтобус ва юк машиналарида Ҳаммом ал-Алил аҳолисини Мосулга зўрлаб жўнатишга уринган.
Коалиция самолётлари кўпчилик автобус ва юк машиналари ҳайдовчиларини ортга қайтишга мажбур қилди, аммо бир нечта машина Ҳаммом ал-Алилдан 15 километр шимолдаги Абусаиф аҳоли яшаш пунктига етиб бора олди.
Шамсадоний инсонлардан тирик қалқон сифатида фойдаланиш ҳарбий жиноят эканлигини эслатиб ўтди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)