“Манчестер Юнайтед” клуби сардори Бруну Фернандеш фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Испаниянинг Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, португалиялик ярим ҳимоячи Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби билан музокаралар олиб борган. Ҳозирча томонлар ўртасида якуний келишувга эришилмаган, бироқ Фернандеш йиллик 40 миллион евро миқдорида маош талаб қилаётганини айтилмоқда. “Ал-Иттиҳод” клуби ҳозирча бу талабга расмий жавоб қайтармаган.
Аввалроқ ҳам Фернандешга Саудия Арабистонидан таклифлар бўлган. Хусусан, мамлакатнинг кучли клубларидан бири саналган “Ал-Ҳилол” футболчига умумий қиймати 230 миллион евро бўлган таклиф юборган эди. Бироқ футболчи “Манчестер Юнайтед”да қолишни маъқул топиб, уларга рад жавобини берган эди.
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Фернандешнинг трансферига қарши чиқмоқда. Сабаби, клуб ёзги трансфер ойнаси давомида Бенямин Шешко, Брайан Мбеумо, Матеус Куня ва Диэго Леон каби бир нечта янги футболчиларни харид қилган бўлса-да, жамоанинг асосий лойиҳаси айнан Бруну Фернандеш атрофида қурилган. Шу боис раҳбарият уни сақлаб қолишдан манфаатдор.
- Португалиялик футболчи 2025 йилги мавсумда Англия Премьер Лигаси доирасидаги икки учрашувда майдонга тушди.
- Унинг “Манчестер Юнайтед” билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади.
- Transfermarkt портали Фернандешнинг қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳ (0)