Молдовада президент сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади, деб ёзади «ТАСС».
Унда Россия билан стратегик шерикликни қайта тиклаш тарафдори бўлган Молдова Республикаси Социалистлар партияси етакчиси Игорь Додон ҳамда Евроиттифоқ билан интеграция тарафдори бўлган Ҳаракат ва бирдамлик партияси раҳбари Майя Санду иштирок этади.
Марказий сайлов комиссияси 30 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтган биринчи босқич юзасидан эълон қилган дастлабки маълумотлар шундай бўлди. 99 фоиз овозлар ҳисоблаб чиқилгач, Додон 48,6%, Санду 38,03% овоз тўплагани маълум бўлди.
Молдова президентлигига сайланиш учун 50% плюс битта овоз йиғиш керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молдовадаги президент сайлови бўлиб ўтган деб эълон қилинган эди.
Изоҳ (0)