Испаниянинг консерватив Халқ партияси етакчиси Мариано Рахой мамлакат бош вазири сифатида қасамёд қилди. Маросим Мадриддаги «Сарсуэла» қароргоҳида, қирол Филипп VI иштирокида бўлиб ўтди, дея хабар беради «ТАСС».
Рахой қўлини мамлакат конституциясига қўйиб, «вазифасини виждонан адо этиш» ва «қирол ҳамда конституцияга садоқат сақлаш»га қасам ичди.
У 3 ноябрь, пайшанба куни янги ҳукумат таркибини тақдим этиши кутилмоқда. Вазирлар эртасига қирол ҳузурида қасамёд қилади.
Маълумот учун, 61 ёшли Рахой 2011—2015 йилларда ҳам Испания бош вазири лавозимида фаолият олиб борган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)