Афғонистон расмийлари 30 октябрь, якшанба куни Нангарҳор вилоятида ИШИД асирлигида бўлган 19 нафар тинч аҳоли вакилини озод қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Полиция вакилига кўра, Пачиро-Агам туманида ўтказилган махсус операция натижасида озод қилинганлар орасида болалар ҳам бор.
Уларнинг барчаси оиласига қайтарилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)