Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги Калифорния университети фанлар доктори Нэйтан Яу одамнинг жинси, ирқи ва ёшига асосланган ҳолда унинг энг эҳтимолий ўлимини ҳисоблаб берадиган дастурни яратди, деб ёзади TJournal.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Яунинг симулятори «Сиз қандай ўласиз» деб номланди. Ундан фойдаланиш учун ўз жинсингиз, ирқингиз ва ёшингизни киритишингиз кифоя.

Шундан сўнг дастур фойдаланувчилар учун индивидуал ўлимлар харитасини тузади — бу тўғри бурчакли жадвал бўлиб, у ердаги ҳар бир катакча гипотетик (тахминий, фаразий) ўлим вариантларидан бирини билдиради.

Дастур даврийлаштирилган бўлиб, айлана бўйлаб, параметрлари кўрсатилган кишининг ҳозирги ёшидан бошлаб тирик қолиш эҳтимоли 0 фоизга тенг бўладиган ёшигача бўлган ҳаёти кўрсатилади.

Шу билан бирга, ҳисоблаб чиқарилган ёш қанчалик катта бўлса, шунча кўп катакчалар турли ўлим сабаблари билан бўялади, улар симуляторда 15 турга бўлинган.

Яунинг сўзларига кўра, у ўз симуляторини АҚШ касалликлар назорати ва профилактикаси маркази маълумотлари асосида яратди. Унда саратон, инфекция ёки қон айланишининг бузилиши каби ўлимнинг фақат табиий сабаблари ҳисобга олинади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар