Келаси йили iPhone’нинг экран диагонали 4,7, 5 ва 5,5 дюйм бўлган моделлари савдога чиқарилади. Бу ҳақда «Hi-tech.Mail.ru» хабар бермоқда.
Янги смартфонларнинг орқа томони Biel Crystal Manufactory and Lens Technology томонидан ишлаб чиқарилган шиша билан қопланиши, каркас эса металлигича қолиши айтилмоқда.
Аввалроқ Япониянинг Nikkei агентлиги 2017 йилда чиқариладиган 5,5 дюймли iPhone Samsung Electronics томонидан ишлаб чиқарилган қавариқ OLED-экран ва шиша корпусли бўлиши ҳақида хабар берган эди.
Қолган икки смартфоннинг корпуси эса паст ҳароратли поликремнийдан тайёрланади. Бундан ташқари, тасдиқланмаган маълумотларга кўра, янги қурилмаларда симсиз қувват олиш имкони кўзда тутилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)