Англиядаги энг қадимги меҳмонхона — Royal Clarence икки кундан буён Эксетер шаҳрида (Девон графлиги маъмурий маркази) давом этаётган кучли ёнғин оқибатида бутунлай хароб аҳволга келди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Эксетернинг марказидаги кварталлардан биридаги ёнғин 28 октябрь, жума куни маҳаллий вақт билан эрталабки соат 5:00 да, Castle Fine Art нафис санъат галереяси устида жойлашган хоналарни модернизация қилиш ишлари пайтида келиб чиқди. Ёнғин қўшни бинога — XVIII аср тавернаси бўлмиш Well House Tavern’га ўтди. У ердан, ўз навбатида, олов қўшни меҳмонхонага ўтди.
Меҳмонхона шаҳарнинг энг асосий меъморчилик ёдгорликларидан бири эди.