Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигаси иштирокчиси – Қаршининг «Насаф» клубига тегишли «Марказий» стадионда реконструкция ишлари бошланди. Бу ҳақда «Voha.uz» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, реконструкция ишлари босқичма-босқич олиб борилади. Дастлаб футбол майдони ва томошабинлар учун ўриндиқлар янгиланиб, қўшимча секторлар барпо этилади. Стадион секторлари узра айвонлар – томошабинларни қуёш тафти ва ёмғирдан асрайдиган қилиб, ярим ёпиқ кўринишида барпо этилади.
Шунингдек, реконструкция давомида стадион ҳудудида бир нечта қўшимча бино ва иншоотлар ҳам қурилади. «Марказий» стадионда бошланган реконструкция ишлари 2017 йилнинг баҳор фаслида тугатилиши кўзда тутилган.
«Марказий» стадиондаги қайта қурилиш ишлари муносабати билан «Насаф»нинг мавсумдаги қолган учрашувлари «Геолог» стадионида ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)