Покистоннинг Кветта шаҳрида полиция академиясига уюштирилган ҳужум оқибатида 59 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Geo TV маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Шифокорлар 57 жасад маҳаллий шифохоналарга етказилганлиги, 116 киши яраланганлигини маълум қилди. Академия машғулотлар марказига ҳужум қилган жангариларнинг уч нафари йўқ қилинган, 250 нафарга яқин кадетлар озод қилинган.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, ҳужум вақтида марказдан портлаш овозлари эшитилган. Турли маълумотларга кўра, ҳужум беш ёки олти нафар жангари томонидан амалга оширилган.
Ҳукумат содир этилган ҳодиса ортида «Толибон» ҳаракати билан боғлиқ «Лашкар-э Жангви» гуруҳи турганлигини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)