Корея Республикаси президенти Пак Кин Хе бугунги кунда бир қатор коррупцион ишларга аралашиб қолган Чхве Сун Силь илгари унга турли чиқишларга тайёргарлик кўришга ёрдам берганини тан олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Сеулда 25 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида мамлакат раҳбари сайлов кампанияси чоғида Чхве Сун Силь унга кўп бора ёрдам берганини, кампанияни қандай олиб бориш бўйича маслаҳатлар бергани, матнлар ёзиш ва жамоатчилик билан алоқалар ишига қўшилганини айтиб ўтди.
Пак Кин Хенинг сўзларига қараганда, уларнинг ўртасидаги алоқалар янги президент маъмурияти тўпланганидан сўнг тўхтаган.
Президент унинг дугонаси коррупцион жанжалга аралашиб қолганидан афсусдалигини билдириб, узр сўради.
Изоҳ (0)