Франциянинг Ницца шаҳрида, Каннда жойлашган 5 юлдузли Le Grand Hotel меҳмонхонаси директорлар кенгаши аъзоларидан бири ўғирлаб кетилди. Ҳодиса 24 октябрь, душанба куни кундузи, шаҳар марказидаги гавжум ҳудудда содир бўлди, дея хабар беради BFMTV.
Номаълум кимсалар кўпчиликнинг кўз ўнгида 76 ёшли Жаклин Вейрани уйи атрофида автомобилга солиб олиб кетди. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳозиргача аёлни топгани йўқ. Ницца прокурори Жан-Мишель Претрга кўра, ҳодиса юзасидан «Уюшган гуруҳ таркибида одам ўғирлаш» моддаси бўйича жиноий иш очилди.
Телеканал 2013 йилда ҳам Вейрани ўша жойнинг ўзидан ўғирлаб кетишга ҳаракат қилинганини эслатиб ўтди.
Изоҳ (0)