Milliy TV телеканалида душанбадан жумага қадар соат 20:00 да янги «Avtotest» номли сериал намойиш этилмоқда. Комедия жанрида тайёрланган ушбу 20 қисмли сериални ҳар биримиз албатта томоша қилишимиз учун камида 5 та сабаб бор.
Барчамиз учун севимли киноактёрлар «Avtotest» сериалида. Сериал томошабинлари телеэкранлари орқали Адиз Ражабов, Фарҳод Абдуллаев, Зуҳра Солиева, Ситора Алимжанова ва бошқаларни янги кўринишда кашф этади.
20 қисм ичида бир талай кулгу. «Avtotest» сериалида беш нафар бўлажак ҳайдовчи турли-туман қувноқ ва қизиқарли саргузаштларга дуч келади. Фильм қаҳрамонлари тушадиган ҳар хил кулгули ҳолатлар инсон кайфиятини бир зумда кўтариб юбориши аниқ.
Автомобилни бошқаришга ўқиш осон вазифа эмас. Томошабин сериал қаҳрамонлари билан бирга автомактабда ўқиш пайтида вужудга келадиган барча қийинчиликларни бошидан кечиради. Бироқ бу қийинчиликлар томошабинларга фақатгина яхши кайфият улашади.
Ҳар бир қаҳрамонни ўзининг қизиқарли тарихи бор. Сериал беш нафар Avtotest ўқувчисининг ўзига хос тарихини очиб беради. Қаҳрамонларнинг бири ақлли лекин қўрқоқ, бири жасур лекин бебош, бири ҳаракатчан бўлса, бири ишёқмас. Уларнинг биргаликдаги хатти-ҳаракатларини томоша қилиш эса жуда завқли.
Ва ниҳоят, сериалда ҳайдовчилик гувоҳномасини шунчаки сотиб олиш эмас, астойдил ўқиб, ўрганиб олиш кераклиги ғояси илгари сурилган. Сериални томоша қилиш нафақат қизиқарли, балки фойдали ҳамдир.
https://www.youtube.com/watch?v=fcQ6PHDDlcs
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)