Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонасига мурожаатлар сони тобора ортиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг Facebook’даги расмий саҳифасида хабар қилинди.
Виртуал қабулхона фаолияти 2016 йил 24 сентябрь кечки пайт бошлангандан кейинги биринчи ҳафтада ўртача кундалик мурожаатлар сони 1 000 тадан ортганди. Иккинчи ҳафтада ўртача кундалик мурожаатлар сони 2 000 тадан ошди.
Учинчи ҳафтада эса ўртача кундалик мурожаатлар сони 3 000 тадан ортди. Тўртинчи ҳафтани охирида кундалик мурожаатлар сони 4000 тадан кўпайди.
22 октябрь, шанба кунига келиб умумий мурожаатлар сони 70 мингдан ошди.
Изоҳ (0)