• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Алижон Очилов: «Сайловчининг ҳуқуқий маданияти юксак бўлса, овоз беришда фаол қатнашади»

    Айни кунларда барча шаҳар ва туманлар, қолаверса, мамлакатнинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналарида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Сайловни ёритиш бўйича Республика матбуот маркази ходими Заурбек Асланов Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи, ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш идоралараро кенгаши котиби Алижон Очилов билан сайловчилар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида суҳбатлашди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    — Табиийки, сайловнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, сайлов бўйича халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари асосида ўтиши кўп жиҳатдан фуқаролар сиёсий-ҳуқуқий маданияти, фаоллиги ва фуқаролик бурчини чуқур англашига боғлиқ, — дейди А. Очилов. — Демак, сайловчилар сиёсий-ҳуқуқий маданияти юксак бўлса, улар ушбу сиёсий жараёнда онгли равишда ёндашади, ўз овози давлат ва жамият ҳаёти, мамлакат келажаги учун муҳим аҳамиятга эга эканини тушуниб етади.

    2016 йил 7 октябрида Марказий сайлов комиссияси шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар дастурини тасдиқлаганди. Мазкур дастур аҳоли ўртасида миллий сайлов тизими, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонун, ушбу қонунга кейинги йилларда киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, шунингдек, Марказий сайлов комиссиясининг сайлов масалаларини тартибга солувчи қарорлари мазмун-моҳияти ҳамда сайловчиларнинг бу борадаги ҳуқуқ ва эркинликларини кенг тушунтириш ишларини олиб боришга қаратилган чора-тадбирлар кўзда тутилгани билан аҳамиятлидир.

    — Дастурни ҳаётга татбиқ этиш доирасида қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?

    — Шу кунларда ушбу дастурда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, сайловга оид 16 та оммабоп рисола тайёрланди. «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонун ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг сайлов тўғрисидаги қонунлари» тўплами чоп этилиб, жойларга етказилди.

    Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирга қадар жойларда 5000 дан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Уларнинг аксарияти учрашув, давра суҳбати ва семинар шаклида амалга оширилгани учун ҳам сайловчилар билан юзма-юз гаплашиш имкониятини яратди. Масалан, шу йил 21 октябрида Тошкент шаҳрида Марказий сайлов комиссияси ҳамда Адлия вазирлиги ҳамкорлигида сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик мавзусига бағишланган амалий семинар ўтказилди.

    Хорижий мамлакатларда ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнига бўлган қизиқиш кундан-кунга ортиб бормоқда. Буни чет эллардаги оммавий ахборот воситаларида 600 дан ортиқ мақола ва материал эълон қилингани ҳам тасдиқлаб турибди.

    Дастур асосида хотин-қизлар, нуронийлар, имконияти чекланган шахслар, ёшлар, шу жумладан, биринчи маротаба овоз берувчи фуқаролар ўртасида ҳам самарали тарғибот-ташвиқот ишлари ташкил этилмоқда.

    — Маълумки, жорий йилги сайловда биринчи марта овоз берадиган йигит-қизлар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Уларнинг сайлов ҳақида билимларини ошириш бўйича қандай ишлар олиб бориляпти?

    — Сайловда биринчи марта қатнашаётган йигит-қизларнинг сайловга оид билимларини юксалтириш масаласига бу борадаги устувор вазифалардан бири сифатида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги ахборот ва мураббийлик соатларида, маънавият кунларида ўқувчи ва талабаларга сайловга оид қонун ҳужжатлари, сайловда овоз бериш қоидалари тушунтирилмоқда.

    Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун Президент сайловининг ҳуқуқий асосларини ўрганиш юзасидан 4 соатга мўлжалланган махсус курс ўқув дастури тайёрланди. У асосида 1637 та таълим муассасасида «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ташкил этиш ва ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари» мавзусида машғулотлар олиб борилмоқда.

    23.10.2016, 20:26   Изоҳ (0)   4753
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда бензин нархи ўртача учдан бирига оширилди

    23.10.2016, 14:08

    Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига умумий мурожаатлар сони 70 мингдан ошди

    23.10.2016, 09:48

    Ўзбекистонда бензиннинг чакана нархлари бир хил этиб белгиланди

    23.10.2016, 09:34

    Ўзбек тили ва адабиёти университети ректори: Ҳали ҳам лотин алифбосига тўлиқ ўтиб бўлмаганимизнинг жиддий ташвишга сабаб бўладиган жойи йўқ

    22.10.2016, 21:35

    Шавкат Мирзиёев: Электр энергияси таъминотини яхшилаш дастури ишлаб чиқилмоқда

    22.10.2016, 21:24

    Шавкат Мирзиёев: Тошкент дунёдаги энг гўзал ва обод мегаполислардан бирига айланади

    22.10.2016, 20:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда исломий давлат қуришни тарғиб қилганлар қўлга олинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:50

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Ясмин Зоитова, янги машинали бўлган Раъно Шодиева, қайнонасига iPhone совға қилган Афруза

    Маданият | 19 июл, 09:31

    Россиялик болалар дам олиш учун Ўзбекистондаги оромгоҳга келди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:14

    “Реал” Родригонинг келажаги борасида музокара бошлади

    Спорт | 19 июл, 08:57

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.