• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувига «ц»ни билдирувчи ҳарфни киритиш ва «нг»ни битта ҳарф белгига айлантириш бўйича таклиф тайёрланмоқда

    Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини мукамаллаштириш лозимлиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда у «Оила даврасида» газетаси ўқувчиларига берган жавобларига айтиб ўтди.

    Фото: «Оила даврасида»

    Фото: «Оила даврасида»

    «Назаримда, бугунги кунда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини янада мукаммаллаштириш давр талабига айланди. Амалдаги алифбога асосланган имло қоидаларимизни қайта ишлаб чиқиш муҳим ва айни кунда зарурий эҳтиёж ҳисобланади. Бу алифбодаги айрим зиддиятли ҳолатлар билан боғлиқ. Мисол учун, луғат бойлигимиздан ўрин олган журнал, жирафа каби ўзлашма сўзлардаги ‘ж’ товушини янги алифбода ифода этишнинг имкони йўқ. Бу товуш ‘ж’ ҳарфи билан ёзилса, талаффуз ва имлода зиддият кузатилади. Бу эса савод чиқараётган ўқувчиларда ноқулайлик туғдирмоқда», — дейди Шуҳрат Сирожиддинов.

    • Ўзбек тили ва адабиёти университети ректори: Ҳали ҳам лотин алифбосига тўлиқ ўтиб бўлмаганимизнинг жиддий ташвишга сабаб бўладиган жойи йўқ

    «Иккинчидан, алифбода ‘нг’ бурун товуши учун махсус ҳарф берилмаган. Бу ҳолат айни товушни сўз таркибида ёнма-ён келган ‘н’ ва ‘г’ товушларидан фарқланмаслигига сабаб бўлмоқда. Шу боис ўқувчилар ‘dengiz’, ‘ko‘ngil’ каби сўзлардаги ‘нғ ҳарфий бирикмасини икки товуш тарзида тушуниб, бу сўзларни бўғин кўчиришда қўпол хатога (‘den-giz’, ‘ko‘n-gil’ тарзида) йўл қўймоқда. Ваҳоланки, бир товушни ифода этувчи ‘нг’ ҳарфий бирикмаси бўғин кўчиришда бир-биридан ажратиб ёзилмаслиги керак. Умуман, алифбода товушларни ҳарфий бирикма тарзида қайд этиш масаласини жиддий ўйлаб кўриш керак. Бундай мисолларни яна давом эттириш мумкин», — деди профессор.

    «‘Ц’ ҳарфи ўзбек тили имлосидаги долзарб мавзулардан бири ҳисобланади. Дарҳақиқат, ‘ц’ ундоши билан боғлиқ сўзларнинг зарур ўринларда нотўғри қўлланилаётгани ўқувчиларни чалғитмоқда. Масалан: ‘ц’ ундоши ўрнига қўлланилаётган лотин имлосидаги ‘ts’ ҳарф бирикмаси баъзи ўринларда ўзини оқламайди — ‘ssenariy’, ‘biotsikl’, ‘biotsentr’, ‘sirkul’ ва ҳоказо. Миллий талаффузимиздан келиб чиққан ҳолда имло қоидаларига ‘ц’ ундоши билан боғлиқ ўзгартириш киритилиши режалаштирилган», — деди университет ректори.

    «Ҳамма сўзларни ҳам лотин ва кирилл алифболарида бир хил ёзилишини талаб қилиш унчалик тўғри эмас. Бу алифболар бир-биридан тамоман фарқли ёзувлардир. Бунинг устига, бора-бора кирилл ёзуви амалиётдан чиқиб кетади, ўрганувчига кирилл ‘эталон’ бўлмай қолади. Шунинг учун ҳам кириллда қандай бўлса, лотинда ҳам шундай ёзишга уриниш мақсадга мувофиқ бўлмайди. ‘Хом ашё’, ‘темир йўл’ каби қўшма сўзларни лотинда ‘xomashyo’, ‘temiryo‘l’ тарзида ёзишни қоидалаштириш тил табиатига мувофиқ келади. ‘Мўъжиза’ сўзини лотин ёзувида балки тутуқ белгисисиз ёзишни қоидалаштиришни ўйлаб кўриш жоиз. Гўёки мазкур қоидада ҳарфдаги қўшимча унсур тутуқ белгисига яқин бўлгани учун, ўхшаш белгилар такроридан қочишга ҳаракат қилингандай кўринади. Албатта, бу илмий ёки асосли ечим эмас; ‘budjet’ сўзининг ёзилишини ҳам ўйлаб кўриш мақсадга мувофиқ. Университетимизда тузилган махсус ишчи гуруҳ шундай таклифларни тайёрлаш борасида иш олиб бормоқда», — дейди профессор Сирожиддинов.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    23.10.2016, 21:05   Изоҳ (0)   59434
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Алижон Очилов: «Сайловчининг ҳуқуқий маданияти юксак бўлса, овоз беришда фаол қатнашади»

    23.10.2016, 20:26

    Ўзбекистонда бензин нархи ўртача учдан бирига оширилди

    23.10.2016, 14:08

    Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига умумий мурожаатлар сони 70 мингдан ошди

    23.10.2016, 09:48

    Ўзбекистонда бензиннинг чакана нархлари бир хил этиб белгиланди

    23.10.2016, 09:34

    Ўзбек тили ва адабиёти университети ректори: Ҳали ҳам лотин алифбосига тўлиқ ўтиб бўлмаганимизнинг жиддий ташвишга сабаб бўладиган жойи йўқ

    22.10.2016, 21:35

    Шавкат Мирзиёев: Электр энергияси таъминотини яхшилаш дастури ишлаб чиқилмоқда

    22.10.2016, 21:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.