Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигида 21 октябрь, жума куни Қозоғистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда яқинда бўлиб ўтган турли даражадаги икки томонлама учрашувлар ва музокаралар якунлари кўриб чиқилди. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги келишувларнинг бажарилиши муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)