• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЕХҲТ Президент сайловини кузатиш учун Ўзбекистонга биринчи марта тўлақонли миссиясини юбормоқда

    Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳукуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) сайлов арафасидаги вазият ҳамда 2016 йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарликнинг бориши тўғрисидаги ҳисоботини эълон қилди ва бўлажак сайловни кузатиш бўйича тўлақонли миссиясини юбориш режалари ҳақида баён қилди. Бу ҳақда «Дарё»га Ўзбекистон Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабар қилди.

    Фото: Марказий сайлов комиссияси

    Фото: Марказий сайлов комиссияси

    Ўзбекистоннинг муҳим сиёсий тадбирни очиқ, ошкора, умумэътироф этилган сайлов стандартларига мувофиқ ўтказишга тайёр эканлигини инобатга олган ҳолда сайловларни кузатиш бўйича тўлақонли миссия мамлакатга биринчи маротаба юборилмоқда.

    Аввал Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан жорий йилнинг 11–14 октябрь кунлари ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси сайлов департаменти раҳбари Александр Шлик ва Сайлов бўйича департаменти маслаҳатчиси Ульви Ахундлу таркибидаги Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси (ЭБМ) сайлов арафасидаги вазиятни ва сайловга тайёргарликнинг боришини баҳолаш, сайлов комиссияларининг, сайловни ўтказишга алоқадор бўлган давлат ҳокимияти органларининг ишлари, сиёсий партияларнинг, оммавий ахборот воситаларининг сайловолди жараёнидаги фаолияти билан танишиш, сайловга доир миллий қонун ҳужжатларининг умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос келишини таҳлил қилиш мақсадида республикага ташриф буюрган эди.

    Вазирлик, идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари, Ўзбекистон парламентидаги учрашувлар чоғида ДИИҲБ экспертлари бевосита Ўзбекистонда давлат ҳокимияти ва бошқаруви, сайлов қонунчилиги ва сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш амалиёти соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳар томонлама ва холис ахборот олди.

    ЭБМ ҳисоботида Ўзбекистон сайлов қонунчилиги жиддий равишда яхшиланганлиги таъкидланган. Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси жорий йилнинг 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентини сайлаш бўйича сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилиб, уч ой ичида «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайлови ўтказилишини билдирди ва 2016 йилнинг 4 декабрини сайлов куни деб белгилади.

    Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов кампанияси қонунда белгиланган муддатларда ва тартибда ўтказилишини таъминлайдиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар Дастури тасдиқланганлигини баҳолади.

    Номзодлар кўрсатиш ва уларни қўллаб-қувватлаб тўпланган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиб-таомилини, сайловолди ташвиқоти ташкил этилишини ҳамда сайлов кампанияси молиялаштирилишини, шикоят ва аризалар кўриб чиқилишини, шу жумладан, маъмурий ҳуқуқбузарликлар расмийлаштирилишини, шунингдек, кузатувчиларнинг ҳуқуқари ҳамда бурчларига оид масалаларни тартибга солиб турувчи қатор йўриқномалар ва низомлар Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинганлигига эътибор қаратилди. Сайлов участкаларини жиҳозлаш ва ташкил этиш бўйича сайлов комиссиясининг аъзоларига мўлжалланган соддалаштирилган услубий тавсиялар тасдиқланганлиги ҳам таъкидланган.

    2015 йилнинг март ойида ўтказилган президентлик сайлови якунларига кўра шу йилнинг декабрь ойидаёқ «Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонунларга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилганлиги ижобий баҳоланди. Бунда «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга киритилган қуйидаги тузатишлар алоҳида ажратиб кўрсатилган:

    – сиёсий партияларнинг сайловда иштирок эта олишини енгиллаштирадиган, президентликка номзод кўрсатиш учун зарур бўладиган имзолар сони (5 фоиздан 1 фоизгача) қисқартирилганлиги;

    – сайловолди ташвиқоти тушунчаси, уни ўтказиш шакллари, кўринишлари ва усуллари тўғрисидаги норманинг мустаҳкамлаб қўйилганлиги;

    – қамоқда сақлаш жойларида сайлов участкалари тузилиши, овоз бериш тартиб-таомили соддалаштирилганлиги;

    – вақтинча яшаш жойида сайловчилар рўйхатига киритилиш имконияти;

    – муддатидан олдин овоз бериш муддатлари, тартиби ва жараёни белгиланганлиги, овоз бериш бошланишига бир кун қолганида «сукунат куни» ўрнатилиши назарда тутилган тузатишлар алоҳида қайд этиб ўтилади.

    Ҳисоботда янги нормалар ЕХҲТ ДИИҲБнинг аввалги тавсияларини инобатга олган ҳолда киритилганлиги ва умумэътироф этилган сайлов стандартларига мос эканлиги кўрсатиб ўтилган.

    Сайлов комиссиялари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралиги, уларнинг мажлисларида ОАВ вакиллари, сиёсий партиялар ҳамда халқаро кузатувчиларнинг кенг иштирок этиши, МСКнинг сайлов кампанияси билан боғлиқ барча материалларни оммавий ахборот воситаларида ва МСК веб-сайтида тезкорлик билан чоп этишга тайёр эканлиги экспертлар томонидан таъкидлаб ўтилган. Округ сайлов комиссиялари ходимларининг қарийб 40 фоизини хотин-қизлар ташкил этиши кўрсатиб ўтилмоқда.

    ДИИҲБ миссияси аҳолини бўлажак сайлов ҳақида кенг хабардор қилиш, участка сайлов комиссияларининг аъзоларини сайлов кампаниясининг турли жиҳатлари бўйича пухта тайёрлашга қаратилган каскад тренингларни бутун мамлакат бўйлаб ташкил этиш борасидаги МСК фаолиятини, шунингдек, сайловчиларнинг, энг аввало ёшлар ва аҳоли эҳтиёжманд тоифаларининг ҳуқуқий маданиятини ҳамда электорал фаоллигини янада оширишга доир дастурлар рўёбга чиқарилаётганини қайд этди.

    ЕХҲТ ДИИҲБ экспертлари барча сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ўз номзодларини кўрсатганини, шунингдек, бўлажак сайловда фаол иштирок этишга шайлигини билдирганини таъкидлади.

    Сайлов кампаниясини молиялаштириш «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги Қонунга ва МСК қарорларига мувофиқ амалга оширилаётганлигига эътибор қаратилди. Ушбу ҳужжатларда сайлов кампаниясини молиялаштириш учун ҳар бир сиёсий партиянинг бюджетини 1 миллиард ўзбек сўмигача кўпайтиришни, шунингдек, сиёсий партиялар томонидан сайлов якунлари бўйича бир ой давомида ўз веб-сайтида ва ўз босма органи саҳифаларида пул маблағлари сарф-харажатлари тўғрисида ҳисобот чоп этиш мажбурияти назарда тутилган.

    Шунингдек, Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси ҳисоботида Ўзбекистонда 1472 та оммавий ахборот воситаси фаолият кўрсатаётгани, шундан 60 фоизи нодавлат оммавий ахборот воситалари эканлиги, сиёсий жиҳатдан муҳим ахборотни тарқатиш воситаси сифатида айниқса шаҳарларда интернет ва ижтимоий тармоқлардан, хусусан, Facebook ҳамда YouTube’дан тобора кўп фойдаланилаётганлиги таъкидланмоқда. Номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари ўртасида тематик ток-шоу ва дебатлар, шунингдек, сайлов мавзуси бўйича турли дастурлар ташкил этиш борасидаги давлат телевидениеси ва хусусий телеканалларнинг режалари қайд этилмоқда.

    Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари бузилганлиги устидан қилинган шикоятларнинг сайлов комиссиялари томонидан кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилганлиги ижобий қадам сифатида тилга олинмоқда. Жумладан, шикоят келиб тушгандан бошлаб уч кун ичида, агар сайловга олти кундан камроқ вақт қолган бўлса, дарҳол кўриб чиқилиши лозим. Боз устига, сайлов комиссияларининг қарорлари устидан ана шундай муддатда судга шикоят қилиш мумкин.

    Сиёсий партиялар сайлов участкаларида овозларни ҳисоблашда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган ўз вакилларини, шу жумладан, кузатувчиларини тайинлаши, шунингдек сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шу жумладан, МСК мажлисларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчиларининг иштирок этиш ҳуқуқига эга эканлиги қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилганлиги экспертларнинг ҳисоботида таъкидланмоқда.

    Баён этилганларга асосланиб, шунингдек, Ўзбекистон ҳокимияти идоралари халқаро стандартларига мувофиқ бутун сайлов жараёни транспарентлигини таъминлашга тайёрлигини эътиборга олиб, Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси ўз ҳисоботида ЕХҲТ ДИИҲБга Сайловни кузатиш бўйича тўлақонли миссия юборишни ва унинг зиммасига қуйидагиларни кузатиб бориш вазифаларини юклашни таклиф қилди:

    – қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг амалда рўёбга чиқарилиши;

    – сайловолди ташвиқотининг ўтказилиши;

    – сайловчиларнинг рўйхатга олиниши;

    – оммавий ахборот воситаларида сайлов жараёнининг ёритиб борилиши;

    – барча даражалардаги сайлов комиссиялари фаолиятининг, шу жумладан, овоз бериш куни қоидабузарликка йўл қўймаслик борасидаги фаолиятининг ташкил этилганлиги.

    Сайловни кузатиш миссияси — асосий гуруҳ, 28 кишидан иборат узоқ муддатли кузатувчилар, шунингдек, 250 кишидан иборат қисқа муддатли кузатувчилардан иборат таркибда тузиш таклиф этилмоқда. Улар овоз бериш куни сайлов участкаларида тизимли кузатувни амалга оширади.

    МСК матбуот хизмати маълум қилганидек, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, МДҲ Ижроия қўмитаси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари уюшмаси каби нуфузли ташкилотлар, шунингдек, Европа, Америка, Осиё, Осиё-Тинч океани минтақаси ва МДҲ мамлакатлари парламентларининг, сайлов органларининг кўп сонли вакиллари ҳамда бошқа экспертлари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатишда иштирок этишга тайёр эканини билдирди.

    21.10.2016, 20:45   Изоҳ (0)   6206
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда қурилиши бошланган трамвай йўли, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» тақиқлаган Samsung Galaxy Note 7, машинани ёндириб юборган iPhone 7 нинг портлаши ва куннинг...

    21.10.2016, 20:06

    «Адолат» СДП Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод ҳужжатларини тақдим қилди

    21.10.2016, 17:24

    Тошкентда 22 октябрга ўтар кечаси ёмғир қорга айланиши мумкин

    21.10.2016, 17:22

    Халқ демократик партияси Ҳотамжон Кетмонов номзодини рўйхатга олиш учун Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатлар топширди

    21.10.2016, 16:59

    Тошкентда фавворали хиёбонга айлантириш мақсадида ёпилган кўча икки ой ўтиб яна автойўлга айлантириладиган бўлди

    21.10.2016, 15:55

    Рустам Азимов Ўзбекистонга беғараз ёрдам бераётгани учун Хитой ҳукуматига ўз миннатдорчилигини билдирди

    21.10.2016, 15:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ёпиқ либослар ажойиб ечим: Санэпидқўм жазирамада кийиниш бўйича тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 8 июн, 12:55

    Трамп Лос Анжелесдаги намойишларни тўхтатиш учун Миллий гвардия аскарларини юборди

    Дунё | 8 июн, 12:25

    Қозоғистон терма жамоаси устози: “Ўзбекистонни мундиал билан табриклаймиз, лекин УЕФА бошқа даража”

    Спорт | 8 июн, 12:08

    Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ботаника боғлари барпо этилади

    Ўзбекистон | 8 июн, 11:51

    Лукашенко Си Сзинпинга ҳайкал ўрнатишни таклиф қилди

    Дунё | 8 июн, 11:20

    Илон Маск Трамп билан зиддиятдан сўнг молия вазири билан муштлашиб кетган — ОАВ

    Дунё | 8 июн, 10:50

    Польшанинг янги президенти Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишига қарши чиқди

    Дунё | 8 июн, 10:20

    “Барселона” хорват футболчисини Ямал учун муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда

    Спорт | 8 июн, 09:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.