Борнхольм оролидаги қазишма ишлари давомида археолог талаба сирли чизмалари бўлган тош топди. Бу ҳақда The Local нашри маълум қилди, деб ёзади «Вести.ru».
Бронза асрининг чизмалари бўйича ихтисослашган экспертнинг фикрича, бу чизмалар оролнинг унда жойлашган далалар билан харитасини акс эттириши мумкин. У топилмани эрамизгача 2900—2700 йилларга мансуб деб топди. Мутахассис тошга шу ҳудудда етиштирилувчи ўсимликлар ҳам чизилганлигини қўшимча қилди.
Агар бу тахмин тасдиқланса, топилманинг аҳамияти янада ортади. Бу каби хариталар аввал ҳам Италия ҳудудидан топилган, бироқ Скандинавия ҳудудидан илк бор топилмоқда.
Изоҳ (0)