Хитойнинг бортида икки нафар космонавти бўлган «Шэньчжоу-11» космик кемаси аввалроқ орбитага учирилган «Тяньгун-2» лаборатория модули билан муваффақиятли бирикишни амалга оширди. Бу ҳақда Пекин парвозларни назорат қилиш маркази маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Бирикиш Пекин вақти бўйича 3:31 да Ердан 393 километр баландликда автоматик режимда ўтди.
Хитойлик икки космонавт Хитой Халқ Республикаси учун рекорд даражадаги вақт — 30 кун давомида коинотда бўлади. Космонавтларга орбитада қатор экспериментларни ўтказиш вазифаси қўйилган.
Изоҳ (0)