АҚШ президенти Барак Обама ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Обама Оқ уйда Италия бош вазири Маттео Ренцини қабул қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Бу Обаманинг Оқ уйда давлат раҳбари сифатидаги охирги расмий қабули. АҚШ президенти бунга «бир пайтнинг ўзида ҳам қувончли, ҳам қайғули ҳолат» дея баҳо берди.
Маълумотларга кўра, Оқ уйда Обама ва Ренци учун таниқли ошпаз Марио Батали бошчилигида тантанали зиёфат уюштирилади. Тушлик хонанда Гвен Стефанининг чиқиши билан якунланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)