Эрон суди ҳам мамлакат, ҳам АҚШ фуқаролигига эга тадбиркор Сиамак Намозий ва унинг отаси Бакир Намозийни «Америка билан ҳамкорлиги» учун 10 йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Келиб чиқиши эронлик бўлган америкалик тадбиркор Сиамак Намозий ҳибсга олингани ҳақида ўтган йил октябрида The Wall Street Journal маълум қилганди. Газетага кўра, Crescent Petroleum компаниясини бошқараётган Намозий «Эрон давлат компаниялари ишларига аралашгани» туфайли қўлга олинган ва сўроқ қилинган.
Тадбиркорнинг отаси Бакир Намозий шу йил февраль ойида қамоққа олинганди. У нафақага чиққунга қадар БМТ Болалар ташкилотининг (ЮНИСЕФ) Сомали, Кения ва Мисрдаги вакили сифатида ишлаганди.
Изоҳ (0)