АҚШ президентлик лавозимига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп сайловчилар орасида машҳурлиги бўйича сайловолди пойгасидаги асосий рақиби Ҳиллари Клинтондан ортда қолишини бироз қисқартирди. Бу ҳақда Американинг Fox News телекомпанияси томонидан ўтказилган сўров натижалари гувоҳлик беради, деб ёзади «ТАСС».
15 октябрдан 17 октябргача олинган охирги маълумотларга қараганда, сўровномада қатнашганларнинг 45 фоизи Клинтонни, 39 фоизи Трампни, 5 фоизи Гэри Жонсонни, 3 фоизи эса Жилл Стейнни қўллаб-қувватлашини маълум қилган. Шу тариқа Клинтон Трампдан 6 фоизга илгариламоқда.
Fox News телеканали томонидан 10—12 октябрь давомида ўтказилган сўров натижаларига кўра, президентлик лавозими учун демократлардан номзод Трампдан 7 фоизга олдинда эди.
18 октябрь, сешанба куни чоп этилган сўров натижаларига кўра, Трампни республикачиларнинг 80 фоизи, Клинтонни эса демократларнинг 87 фоизи қўллаб-қувватлашга тайёр. Шу билан бир пайтда республикачилардан номзод мустақил сайловчилар орасида Клинтонга қараганда машҳурроқ эканлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)