Жаҳоннинг 60 мамлакатида Зика вируси билан боғлиқ қарийб 6,5 минг ҳолат кузатилди. Бу ҳақда, Роспотребнадзор агентлигига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«60 мамлакат ҳудудига Зика безгагининг олиб кирилиши билан боғлиқ 6447 ҳолат ҳақида хабар берилмоқда. Улар орасида Европанинг 22 мамлакати, АҚШ, Франция, Янги Зеландия, Австралия, Хитой ва бошқа бир қатор давлатлар бор», — дейилади идоранинг сайтида 19 октябрь, чоршанба куни эълон қилинган материалда.
Хабар қилинишича, 22 мамлакатда янги туғилган болалар асаб тизимидаги патологиялар кўпайган, 19 мамлакатда неврологик бузилишлар ҳолатлари кўпайган.
Изоҳ (0)