Малайзиянинг 2014 йилда Куала-Лумпурдан Пекинга парвоз чоғида ғойиб бўлган Boeing 777-200 самолётини сув остида қидириш ишлари 2 ойга қолдирилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Жанубий ярим шарда қиш чоғи кузатиладиган ёмон об-ҳаво шароити туфайли қидирув ишлари тахминан 2017 йил январи ёки февралида якунланади», — дея маълум қилган Малайзия, Австралия ва Хитой расмийлари.
Reuters агентлигига кўра, дастлаб 120 минг квадрат километр ҳудуддаги қидирув ишларини жорий йил охирида якунига етказиш режалаштирилганди.
Изоҳ (0)