Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Ироқнинг Мосул шаҳрини ИШИД жангариларидан тозалаш бўйича операцияда иштирок этмоқда. Бу ҳақда Туркия бош вазири Биноли Йилдирим ҳукмрон Адолат ва ривожланиш партиясининг парламентдаги фракцияси йиғилиши пайтида баёнот берди.
«Бизнинг ҳарбий-ҳаво кучларимиз коалиция таркибида қатнашмоқда. Бу Мосул бўйича операцияда Туркияга ўрин йўқ деганларга жавобдир», — унинг сўзларини келтиради «ТАСС».
Илгарироқ Бағдод Туркия Мосулни озод қилиш операциясида иштирок этишига қаршилик билдирган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)