Россия ҳарбий-транспорт самолётлари Мисрга, икки давлат ҳамкорлигидаги «Дўстлик муҳофизлари» машғулотлари ўтказиладиган ҳудудга 100 тоннадан ошиқ юк етказди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Илгари хабар қилинганидек, россиялик десантчилар Мисрга етиб келди, шунингдек, зирҳли техника, жумладан, махсус квадроцикллар етказилди. Машғулотларда саҳрода террорчиларни қидириш ва йўқ қилиш малакаси оширилади.
Россия ва Миср ҳамкорлигидаги бундай машқлар биринчи бор ўтказилмоқда. Уларнинг боришини 30 давлат вакиллари кузатади.
Изоҳ (0)