АҚШ ҳарбий қўмондонлиги 15 октябрь, шанба куни КХДРда ракета муваффақиятсиз учирилганлиги эҳтимоли ҳақидаги маълумотни қўлга киритди, деб ёзади «Интерфакс».
АҚШ Қуролли кучлари Стратегик қўмондонлиги баёнотида ракета Кусон шаҳри яқинида 14 октябрь, жума куни маҳаллий вақт бўйича кечга яқин учирилганлиги таъкидланади.
«Шимолий Америка Ҳаво-космик мудофааси қўмондонлиги КХДР томонидан учирилган ракета Шимолий Америка ҳудудига таҳдид қилмаганлигини аниқлади», — дейилади ҳужжатда.
Америкалик ҳарбийлар гап ўртача масофада ҳаракатланадиган Musudan баллистик ракетасининг муваффақиятсиз учирилганлиги ҳақида борганлигини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)