АҚШнинг “Интер Майами” клуби матбуот хизмати ҳужумчи Лионель Мессининг соғлиғи бўйича маълумот берди. Унга кўра, аргентиналик футболчининг қачон сафга қайтиши маълум эмас.

Тиббий текширувларда Мессининг ўнг оёғидаги мушаклар бир оз жароҳат олгани аниқланди. Унинг майдонга қачон қайтиши — даволаниш жараёни қандай кечишига қараб аниқланади, дейилади клуб баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Месси 3 август, якшанба куни Лига Кубоги доирасидаги “Интер Майами” ва “Некакса” жамоалари ўртасидаги (2:2) ўйиннинг 11-дақиқасида жароҳат сабабли майдонни тарк этганди. Кейинчалик оммамий ахборот воситаларида ҳужумчи 4-5 ойга сафдан чиққани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълумот учун, Лео месси жорий АҚШ чемпионати доирасида жами 18 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 18 та гол ва 10 та голли узатма ёздириб қўйган. Футболчининг майамиликлар билан шартномаси 2025 йил якунига қадар амал қилади. Transfermarkt портали аргентиналик ҳужумчининг қийматини 18 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳ (0)