КХДР Жанубий Кореядан «Сариқ денгиздаги фитналарни зудлик билан тўхтатиш»ни талаб қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Корея марказий телеграф агентлигининг 15 октябрь, шанба куни эълон қилинган хабарига кўра, ушбу ойда Жанубий Корея кемалари ва балиқчилик қайиқлари деярли ҳар кун КХДРнинг Сариқ денгиздаги ҳудудий сувларига кирган. 14 октябрь кунининг ўзида улардан 9 таси КХДР томонидан назорат қилинадиган денгиз ҳудудида бир неча соат бўлган ва «Шимолий Корея томонининг жиддий огоҳлантиришидан кейингина тарк этган».
Пхеньянга кўра, Жанубий Корея расмийлари «КХДРни ўз-ўзини ҳимоя мақсадидаги жавоб ҳаракатларига ундамоқда ва бундан унинг ҳудудига зарба бериш учун фойдаланишга умид қилмоқда».
Изоҳ (0)