Лондоннинг ICE биржасида декабрда етказиб бериладиган Brent туридаги нефть нархи 1,1 фоизга пасайиб, бир баррели учун 50,9 долларни ташкил этди. Бундай ҳолат 4 октябрдан бери биринчи бор кузатилмоқда, дея хабар беради «ТАСС».
Нефть котировкалари АҚШдаги хом ашё захиралари ҳақидаги маълумотлар эълон қилинганидан сўнг пасайди. Жумладан, мамлакат энергетика вазирлигига кўра, нефтнинг тижорий захиралари ҳафта мобайнида (30 сентябрдан 7 октябргача) 4,9 миллион баррелга кўпайиб, 474 миллион баррелга етган.
Bloomberg агентлиги томонидан сўров ўтказилган таҳлилчилар захиралар 0,65 миллион баррелга ошишини кутганди.
Изоҳ (0)