Жанубий Корея жануби-шарқидаги Ульсан шаҳри ташқарисида автобус ҳалокатга учради ва ёниб кетди. Оқибатда камида тўққиз киши ҳалок бўлиб, етти киши жароҳат олди, деб ёзади «ТАСС» Yonhap агентлигига таяниб.
Шоссе бўйлаб ҳаракатланаётган автобуснинг шинаси ёрилгач, у тўсиққа урилиб, ёниб кетган. Ҳодиса Тошкент вақти билан 13 октябрь 18:00 да содир бўлган. Автобусда 20 га яқин киши бўлган.
Жабрланганлар касалхонага юборилди. Ҳодиса жойида полиция ишламоқда.
Изоҳ (0)