Шотландия миллий партияси раҳбари Никола Стержен Шотландия мустақиллиги ҳақидаги иккинчи референдум ўтказилишини эълон қилди, деб ёзади «РБК».
Глазгодаги партия конференциясида у референдум ўтказиш ҳақидаги қонун лойиҳаси келаси ҳафта чоп этилишини маълум қилди.
«Шотландия, агар бу мамлакат манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлса, Буюк Британия Евроиттифоқ таркибидан чиққунига қадар мустақиллик ҳақидаги масалани қайта кўриб чиқиши кераклигига ишончим комил», — деди Стержен.
Шотландия мустақиллиги ҳақидаги биринчи референдум 2014 йил 18 сентябрда бўлиб ўтган, ўшанда овоз берувчиларнинг 55 фоизи Буюк Британиядан ажралиб чиқишга қарши бўлган эди.
Изоҳ (0)