Жасур Абдураимов бошқарувидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иштирок этадиган футбол бўйича Осиё Чемпионати ўйинлари ЎзМТРКнинг «Спорт» телеканалида намойиш этилади.
Қитъа чемпионатидан жой олган ўйинларнинг барчасини тўғридан-тўғри намойиш этиш режалаштирилган.
13 октябрь куни старт оладиган мусобақани Тошкент вақти билан 18:30 да старт оладиган Жанубий Корея — Таиланд ўйини очиб беради. 21:30 да эса турнир мезбони Баҳрайн Саудия Арабистонига қарши майдонга чиқиб келади.
Ўзбекистон ёшлар термаси ўзининг илк учрашувини 15 октябрь куни Тожикистонга қарши ўтказади. Осиё Чемпионатида иштирок этаётган 16 мамлакат номи билан мана шу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Маълумот учун, турнир ярим финалига қадар етиб борган мамлакатлар 2017 йил Жанубий Кореяда ўтадиган Жаҳон Чемпионатига йўлланма олади.
Изоҳ (0)