Нидерландия расмийлари тузатиб бўлмас хасталикка чалинмаган одамларга ҳам ҳаётдан кетишга ёрдам беришни қонунийлаштиришни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Соғлиқни сақлаш ва адлия вазирлари Голландия парламентига хат йўллаб, унда лойиҳанинг ўзига хос жиҳатлари ишлаб чиқарилаётганлиги, бироқ ушбу қонун ҳаёти якунланганлигини аниқ тушуниб етган одамларга йўналтирилган бўлиши лозимлигини таъкидлаган.
Мактубда таъкидланишича, янги қонун кекса кишиларга қаратилиши мумкин. Чунки асосан уларда ўз хоҳиши билан ҳаётдан кетиш истаги юзага келади.
Изоҳ (0)