Рақамли хавфсизлик соҳасидаги товар ва хизматлар глобал бозори IT-хизматлар бозорига нисбатан икки баробар тезроқ ўсади ва 2020 йилга келиб 100 миллиард доллардан ошади. Жорий йилда компаниялар киберхавфсизликка 73,7 миллиард доллар сарфлайди, ўртача йиллик ўсиш эса 8,3 фоизни ташкил этади. International Data Corporation (IDC) экспертлари таҳлиллари шундан далолат бермоқда, дея хабар беради «Интерфакс».
2016 йил якунлари бўйича киберҳимоя учун энг кўп банклар (8,3 миллиард доллар), шунингдек, ҳукумат ва саноат корхоналари маблағ сарфлаши кутилмоқда. Ушбу секторларга дунёда рақамли хавфсизлик учун ажратиладиган барча харажатларнинг учдан биридан ортиғи (37%) тўғри келмоқда.
Жорий йилда рақамли хавфсизлик бозорида АҚШ (31,5 миллиард доллар) пешқадам бўлиши, иккинчи ўринни Ғарбий Европа (19,5 миллиард доллар), учинчи ўринни эса Осиё-Тинч океани минтақаси эгаллаши тахмин қилинмоқда. Кейинги 5 йил мобайнида айнан мазкур минтақа ўсиш бўйича етакчиликни қўлга олиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)