АҚШда «Мэттью» довули қурбонлари сони 38 кишига етди. Бу ҳақда NBC телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Телеканалнинг қайд этишича, фақатгина Шимолий Каролина штатида табиий офат оқибатида қурбон бўлганлар сони 19 кишига етган.
Аввалроқ Associated Press агентлиги Шимолий Каролинада полиция ходими сув тошқини вақтида қуролланган одамни отиб ўлдирганлигини маълум қилган эди. Маҳаллий ҳукуматнинг маълум қилишича, эркак номаълум сабабларга кўра, ўзини тажовузкорона тутган.
«Мэттью» довули Атлантикада 2007 йилдан буён қайд этилган энг кучли довулга айланди. Гаитидан сўнг у жануби-шарқий штатлар томонга кўчди.
Изоҳ (0)