Samsung Electronics Galaxy Note 7 смартфонларининг сотилиши тўхтатилиши муносабати билан учинчи чорак якунлари қайта кўриб чиқилганини хабар қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Компания умумий сотувлар ҳажми 47 триллион вонани (41,5 миллиард доллар) ташкил этишини кутмоқда. Бирлашган операцион даромад 5,2 триллион вона (4,6 миллиард доллар) атрофида бўлади. Кўрсаткичларнинг пасайишига Galaxy Note 7 смартфонининг муваффақиятсизлиги ва сотувдан чиқарилиши сабаб бўлди.
Смартфонлар 7 августдан Жанубий Корея бозорида чиқа бошлаган эди, аммо сентябрга келиб 2,5 миллион смартфон харидорлардан қайтариб олинди. Бунга ускуна батареяси билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлди.
11 октябрь куни Galaxy Note 7 ишлаб чиқариш тўхтатилгани эълон қилинди.
Изоҳ (0)