Samsung компанияси шериклари ва ритейларларга «хавфсиз» партиядаги Galaxy Note 7 смартфонлари савдосини тўхтатиш талабини йўналтиради. Бу ҳақда Reuters Жанубий Корея компанияси баёнотига таяниб хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
Samsung ўз смартфонларининг савдосини бутун дунё бўйлаб тўхтатишни талаб қилмоқчи. Компаниянинг бундай қадами Samsung ҳаттоки «хавфсиз» деб аталаётган партиядаги Galaxy Note 7 смартфонлари ҳам ёниб ва портлаб кетишда давом этаётгани ҳақидаги хабарларни текшираётгани билан боғлиқ.
Бундан ташқари, компания ҳам биринчи партиядаги, ҳам «хавфсиз» партиядаги смартфонлар эгаларидан қурилмалардан фойдаланишни тўхтатиб, қувватини ўчириб қўйишни сўради.
Эслатиб ўтамиз, АҚШдаги учта энг йирик уяли алоқа операторлари — AT&T, Sprint ва Verizon янги Samsung Galaxy Note 7 смартфонини сотишдан бош тортди.
Изоҳ (0)