Бразилия судьяси Ренату Робержи Facebook ижтимоий тармоғини бутун мамлакат ҳудуди бўйлаб ёпиб қўйишни кўзда тутувчи қарорни чиқарди, деб ёзади «ТАСС».
Суд ҳукми Facebook эгаларининг Санта-Катарина штати судининг аввалги қарори — Жоинвиль шаҳри мэрлигига номзод Уду Дохлер номидан очилган сохта аккаунтни ўчириб, номаълум шахслар сиёсатчининг профилига қайдлар жойлаган компьютернинг IP-манзилини тақдим этишдан бош тортганига боғлиқ.
Бразилия адлияси фикрича, Facebook’даги постлар орқали, ёвуз ниятлилар номзоднинг обрўсини тўкишга ҳамда 30 октябрга белгиланган шаҳар сайловларининг иккинчи босқичи арафасида унинг сайловолди кампаниясини барбод қилишга уринган.
Суд ҳукми Бразилиянинг Телекоммуникациялар бўйича миллий агентлигига юборилди, у яқин вақтлар ичида мамлакат интернет-провайдерларига ижтимоий тармоқни ёпиб қўйиш талаби билан мурожаат қилиши керак.
Изоҳ (0)