АҚШнинг Коннектикут штати Хартфорд шаҳри ҳудудида кичик самолёт қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва яна бир киши жароҳатланди, деб ёзади «ТАСС» ABC телеканалига таяниб.
Унинг маълумотларига кўра, касалхонага йўналтирилган учувчи жабрланган. Ҳодиса 13 октябрь куни Тошкент вақти билан 00:40 да содир бўлган.
Самолёт шаҳарнинг шарқий қисмига, иккита кўча кесишган жойга келиб тушган, у бир нечта симёғочларни уриб юборган. Ҳодиса жойида ёнғин юзага келган.
Изоҳ (0)