Англия Премьер-лигасининг номи келтирилмаётган футболчисига ўғил бўлмиш ўсмирнинг ҳазили туфайли Ливерпулнинг саккиз мактаби эвакуация қилинди. Бу ҳақда, The Sun нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, ўсмир ижтимоий тармоқларда масхарабозларнинг фотосуратларини чоп этиб, улар ўқув масканлари яқинида болаларни пойлаб туришини ёзди. Ливерпуль полицияси хавфсизлик нуқтаи назаридан мактаб ўқувчиларини эвакуация қилди.
Айни пайтда ҳазилкашнинг ўқиши тўхтатиб қўйилди. Унинг мактабдан четлаштирилиши кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)