Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси Galaxy Note 7 смартфонларини ишлаб чиқаришни тўхтатгани ҳақидаги хабарлардан кейин, Американинг Apple Inc. компанияси акциялари нархи 10 октябрь, душанба кунги савдолар чоғида йилнинг энг юқори кўрсаткичини янгилади, деб ёзади «Ведомости».
Тошкент вақти билан 23:09 да Apple Inc. акциялари Nasdaq биржасида 2,21 фоизга қимматлашиб, донаси 116,58 доллардан сотила бошлади. Яъни компания акциялари нархи ўтган йил 10 декабрдан буён биринчи марта 116,5 доллардан ошди.
Эслатиб ўтамиз, 2 сентябрь куни Samsung аккумулятор батареяларида аниқланган муаммолар туфайли, Galaxy Note 7 смартфонлари савдосини тўхтатган ва уларни ялпи тарзда қайтариб олган эди.
ОАВларда алмаштириб берилган Galaxy Note 7 смартфонлари ҳам ёниб кетаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлгач, Samsung ушбу қурилмани ишлаб чиқаришни тўхтатди.
Изоҳ (0)