iPhone 7 ва Leica M9-P профессионал камерасида олинган суратлар таққосланди
Япониялик фотосуратчи Шин Ногучи iPhone 7 смартфони ва Leica M9-P фотоаппаратида туширилган суратларни солиштириб кўришга қарор қилди, деб ёзади «iHoops.uz».
Leica M9-Pф/2.0 диафрагмали 35 мм Leica Summicron объективига эга бўлиб, у тахминан 8 минг доллар туради. iPhone 7 камераси эса бугунги кунда смартфонларга ўрнатилган энг кучли камера дея таърифланмоқда.
Техник жиҳатдан, iPhone 7 камераси профессионал фотоаппаратдан ортда қолади, аммо суратларга қараб қайси бири смартфонда, қайси бири профессионал камерада туширилганини ажратиш қийин.
Фотосуратчи ўз эксперименти натижасидан ҳайрон қолганини яширмади, ва iPhone 7 камерасини 1/3 дюйм сенсор билан жиҳозланган камералар ичида энг яхшиси деб атади.