Минсклик дастурчи Олег Гальцев отаси учун қиммат бўлмаган қўл протези яратди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Электромеханик қўлнинг асосий қисмлари 3D-принтерда тайёрланди. Протез тахминан 1500 долларга тушди, ваҳоланки, Европада бундай қурилма нархи 30 минг долларгача бориши мумкин.
Дастурчи тармоқда исталган киши мустақил равишда протезни тайёрлашига ёрдам берадиган 3D-принтерда чоп этиш учун тайёр файл ва асосий қисмлар рўйхатини жойлаштирди.