Nokia компаниясининг бозорга қайтгандан кейинги биринчи смартфони хусусиятлари оммабоп AnTuTu бенчмаркида пайдо бўлди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Қурилма 2016 йил охирида тақдим этилиши мумкин.
Nokia D1C хусусиятлари аввалроқ Geekbench бенчмаркида ҳам пайдо бўлган эди. Аммо ўшанда фақат процессор модели ва тезкор хотира ҳажмигина маълум эди. Улардан Nokia D1C iPhone 7 ва Samsung Galaxy S7 каби топ флагманлар билан рақобатлаша олмаслиги, бироқ янги смартфон нархи унчалик баланд бўлмаслиги ҳақида хулоса чиқариш мумкин эди.
AnTuTu’да эса хусусиятлар кўпроқ, унга кўра, Nokia D1C саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 430 чипсети, 3 Гб тезкор ва 32 Гб доимий хотира, Full HD экран, 13 мегапикселли асосий ва 8 мегапикселли олд камерага эга бўлади ҳамда Android 7.0 Nougat операцион тизимида ишлайди.
Аммо буларнинг рост ёки ёлғон эканлигини йил охирида билиб олиш мумкин — миш-мишларга кўра, Nokia янги смартфонларни декабрда тақдим этади.