Россияда дунёдаги энг арзон автомобиль — Ҳиндистоннинг Bajaj Qute транспорт воситаси сотувга чиқарилди. Унинг нархи 2 минг долларни ташкил этади.
Ишлаб чиқарувчи уни квадроцикллар қаторига қўшади. Машина бир цилиндрли, 217 сантиметр куб ҳажмли, 13 от кучига эга бензинли двигатель билан жиҳозланган. Унинг ёрдамида Qute соатига 70 киломерт тезликка чиқа олади.
Машина Euro NCAP краш-тестидан икки марта ҳам ўта олмай, 10 балл тўплади. Ҳар икки тестда ҳам манекеннинг боши ва кўкраги зарбадан сўнг хавфли зонада қолди, бу эса жиддий ЙТҲда одам тирик қолиши эҳтимоли деярли йўқ дегани.
Машинанинг расмларини «Газета.ru» тақдим этди.
Изоҳ (0)