Чехиялик дизайнер Петр Хладек корпуси 3D-принтер технологияси ёрдамида яратилган 4ekolka автомобилини ишлаб чиқди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
Лойиҳаловчи 3D-принтер ёрдамида электромобиль ишлаб чиқариш жараёнини арзонлаштиришни режалаштирди. «Арзон» автомобиллар нархи 30 минг доллар атрофида бўлса, Хладек шунга ўхшаш машинани 12 минг долларга қуришга эришди.
У икки ўриндиқли 4ekolka электромобилини фақат шаҳар ичида миниш учун мўлжаллади. Транспортнинг максимал тезлиги бор-йўғи 55 км/соатга тенг, аккумулятор сиғими эса 200 км йўлга етади. 3D-принтер ёрдамида ясалган корпус шарофати билан автомобиль ўз аналогларидан анча енгил.
Изоҳ (0)