Гаитида «Мэттью» довули қурбонлари сони 339 нафарга етди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга таяниб, Reuters агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Охирги маълумотларга қараганда, «Мэттью» довулининг тезлиги соатига 210 километрни ташкил этмоқда. Унинг кучи тўртинчи даража билан баҳоланган.
Довул АҚШ томонга ҳаракатланаётганлиги таъкидланмоқда. У биринчи бўлиб Флорида штатига зарба беради. Штатнинг энг йирик шаҳри — Жексонвилл мэри аҳолини эвакуация қилишга чақирди.
Изоҳ (0)